Спорт | 17:50 / 23.10.2017
8969
2 дақиқада ўқилади

Расман. Куман истеъфога чиқарилди

«Эвертон» раҳбарияти муваффақиятсиз старт туфайли жамоа бош мураббийи Роналд Куманни истеъфога чиқарди. Бу ҳақда клуб расмий сайтида хабар қилинган.

АПЛнинг 9-турида «Арсенал»га қарши кечган ва 2:5 ҳисобидаги мағлубиятли ўйиндан кейин клуб раҳбарларининг «сабр косаси тўлган». Ушбу натижадан кейин жамоа 18-ўринга, «хавфли зона»га тушиб кетди. Жамоа 9 турда фақат 8 очко жамғарган, тўплар нисбати 7-18.

Эслатиб ўтамиз, Роналд Куман «Эвертон»ни 2016 йилда қўлга олган, ўтган мавсумда эса у билан 7-ўринни қўлга киритган эди.

Қайд этиш керакки, ёзги трансферларда «Эвертон» фаол ҳаракат қилган, янги футболчилар учун 158 млн евро сарфланганди. Трансферлар учун бундан кўп маблағни фақат«Манчестер Сити», «Челси» ва «Манчестер Юнайтед» клублари сарфлашганди. Шу билан бирга «Эвертон» ўз футболчилари сотувидан 107 миллион евро ишлаган.

Мавзуга оид