Ўзбекистон | 16:10 / 24.10.2017
10168
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистондан Россияга тўқимачилик маҳсулотлари «яшил йўлак» орқали етказилади

Ўзбекистон ва Россия Федерацияси ўртасида Ўзбекистондан тўқимачилик маҳсулотлари етказиб бериш учун «яшил йўлак» яратиш борасида ишлар олиб борилмоқда.

Россия Саноат ва савдо вазирлиги вакили Евгений Рижовнинг Тошкентда 23 октябрь куни бошланган Халқаро пахта ярмаркаси доирасидаги мажлисда маълум қилишича, бундай «яшил йўлак» Ўзбекистондан кулранг ва қора импортнинг олдини олади.

«Биз «яшил йўлак» яратиш орқали Ўзбекистондан пахта ва тўқимачилик маҳсулотлари ноқонуний импортига чек қўймоқчимиз. Бундай маҳсулотлар ҳажми ҳозирча кўп», — деган у.

У пахта ва тўқимачилик маҳсулотлари учун божхона расмий жараёнлари максимал даражада қулайлаштирилади. Маҳсулотлар керакли жойга, Россия тўқимачилик марказига айланган Иваново вилоятига етиб борганидан сўнг божхона кўригидан ўтади.

Рижов кейинги икки йилда Ўзбекистондан Россияга тўқимачилик маҳсулотлари етказиб бериш ҳажми сезиларли даражада ошганини қайд этган. 

«Энди гап пахта толаси ҳақида эмас, тайёр маҳсулотлар, сифатли маҳсулотлар ҳақида кетмоқда», — дея қўшимча қилган у.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид