Ўзбекистон | 18:10 / 24.10.2017
35617
1 дақиқада ўқилади

Жанубий кореялик вазир Tashkent City​ қурилиш майдонига ташриф буюрди​

Фото: Tashkent City IBC

Жанубий Корея Ер ресурслари, инфратузилма ва транспорт вазири Ким Ҳён Ми бошчилигидаги делегация Tashkent City халқаро ишбилармонлик марказининг қурилиш майдонига ташриф буюрди.

Лойиҳа устида иш олиб бораётган делегация таркибида Жанубий Кореянинг Eximbank, Korea Expressway, Hyundai Engineering Co. Ltd, POSCO Engineering and Construction, HSnK Architecht Group​ компания вакилларини кўриш мумкин.

Учрашув чоғида лойиҳа Ўзбекистон ҳукумати бошчилигида давом этаётгани, келгусида хорижий сармоядорларни Tashkent City марказини барпо этишда лойиҳага жалб этиш учун кўп имтиёзлар тақдим этилиши таъкидланди.

Бундан аввалроқ кореялик вазир Туркия, Эрон ва Ўзбекистонга амалга ошириши режалаштирилган ишчи ташрифи юзасидан бир нечта ҳукуматлараро ва тадбиркорлар доирасида масалаларни муҳокама этиши режалаштирилгани ҳақида хабар берилганди. Шулар орасида Тошкентдаги “ақлли шаҳар“нинг қурилиши ҳам ўрин олган.

Фото: Tashkent City ишбилармонлик маркази қурилиши бошланди

Мавзуга оид