Келаси йили Исландия ва Панама терма жамоалари ўз тарихларида илк бор мундиалда иштирок этади, мисрликлар эса, 28 йиллик танаффусдан сўнг, бундай шарафга муносиб бўлмоқда. Forbes.ru аксарият футбол мухлислари учун бироз бегона бўлган ушбу терма жамоаларга яқиндан назар солди ва бу терма жамоалар қўйидаги маълумотларни ҳавола қилди. 

ИСЛАНДИЯ

Терма жамоа футболчиларининг умумий қиймати – 59 миллион евро (Transfermarkt.com асосида)

Юлдуз футболчи: Гульфи Сигурдссон – 25 миллион евро

Бош мураббий: Хаймир Хадлгримссон.

Исландия терма жамоаси Евро-2016 финал босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритганида, аксарият мутахассислар бу ҳолатни турнир қатнашчилари сони ошиши билан боғлашганди. Европа чемпионати ташкилотчилари иштирокчилар сонини 16тадан 24тага кўтаришган эди. Аммо Франция майдонларида исландияликлар аксини исботладилар ва деярли барча бетараф мухлислар уларни яхши кўриб қолишди. Терма жамоа гуруҳдан чиқиб, 1/8 финалда Англияни енгишни уддалашди ва чорак финалдагина майдон эгаларига имкониятни бой бериб, турнирни тарк этишди.

Буларнинг ҳаммасини мураббийи стоматолог, дарвозабони турли реклама роликлари ва мусиқий клиплар режиссёри, сардори эса, 15 йил ҳандбол билан жиддий шуғулланган жамоа уддалаганди.

Шундай бўлса ҳам, Исландиянинг жаҳон чемпионатига чиқишига кўпчилик ишонқирамаганди. Исландлар билан бир гуруҳда Хорватия, Туркия ва Украина каби жамоалар жой олганди, тўғридан-тўғри йўлланма эса, фақат бир дона. Аммо бу сафар ҳам қаҳрамонлар вазифани уддалашди – ҳимоядаги интизом, самарали қарши ҳужумлар ва албатта, маҳаллий мухлисларнинг (ҳал қилувчи ўйинда мамлакат президенти ўйинни стадионда, оддий мухлислар қаторида томоша қилди) қўллаб-қувватлашлари Исландиянинг асосий қуролига айланди. Турнирдаги жамоа тўпурари эса, ярим ҳимоячи Гульфи Сигурдссон бўлди.  

 

МИСР

Терма жамоа футболчиларининг умумий қиймати