Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни Туркия Республикаси Президенти саройида расмий кутиб олиш маросими бўлди.

Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортган. Шавкат Мирзиёев ва Ражаб Тоййиб Эрдўған шоҳсупага кўтарилишган. Ўзбекистон ва Туркиянинг давлат мадҳиялари янграган. Президентлар фахрий қоровул сафи олдидан ўтишган.

Ўзбекистон президенти фахрий қоровулни қуйидаги сўзлар билан олқишлаган: «Merhaba asker».

Президентлар делегациялар аъзоларини таништиришган.

Шундан сўнг, давлат раҳбарлари тор доирада учрашув ўтказди.

ЎзА хабарига кўра, мулоқотда мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинган, томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан фикр алмашилган.















