Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қатар: «Толибон»нинг Доҳадаги офиси АҚШ ташаббуси билан очилган
Қатарда “Толибон” радикал ҳаракати офисининг пайдо бўлиши ташаббуси АҚШдан чиққан, дея маълум қилди мамлакат собиқ бош вазири ва собиқ ташқи ишлар вазири Ҳамад бин Жасим бин Жобир ал Таний Қатар миллий телевидениеси эфирида.
"Америкаликлар Қатарда “Толибон” билан музокаралар учун жой бўлишини исташган. Музокаралар ичига ҳарбий асирларни ўзаро алмашиш ҳам кирган", - деган ал Таний.
Унинг сўзларига кўра, Доҳага “Толибон”нинг нафақат ваколатхонаси, балки элчихонасини Қатарда очиш бўйича босим ўтказишган, бироқ мамлакат ҳукумати БАА ва Саудия Арабистонидан фарқли ўлароқ бунга рози бўлмаган. Қайд этилишича, бу “Толибон” Афғонистонда ҳокимият тепасига келганида юз берган.
Маълумот учун, “Толибон” ҳаракатининг Доҳадаги ваколатхонаси АҚШ, Афғонистон ва Қатар ҳукуматлари қўллаб-қувватлови билан 2013 йилда очилган. Тахминларга кўра, у музокаралар жараёнини фаоллаштириши ҳамда Афғонистондаги вазиятга ечим топишда ёрдам бериши керак бўлган.
Ал Таний эса Қатар ҳукуматини 2007-2013 йилларда бошқарган. Бунга қадар у 20 йилдан ортиқ вақт давомида Қатар ташқи ишлар вазири бўлган.
Мавзуга оид
18:11 / 20.06.2026
Трамп Қатар совға қилган 400 млн долларлик янги самолётни намойиш қилди
09:02 / 20.06.2026
Нетаняҳу Трампга босим ўтказиши мумкин — АҚШ разведкаси
22:39 / 19.06.2026
Тушунарсиз келишув: Теҳрон уни «Америка устидан ғалаба» деб талқин қилмоқда
21:38 / 19.06.2026