Мирзиёев Туркия парламентига ташриф буюрди
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Буюк миллат мажлисига ташриф буюрди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Буюк миллат мажлиси Туркия Республикасининг олий қонун чиқарувчи органи. Унга 1920 йил 23 апрелда асос солинган.
2015 йилда ўтказилган парламент сайлови натижаларига кўра Мажлисда 4 партия ўз фракциясига эга. Адолат ва тараққиёт партияси вакили Исмоил Қаҳрамон унинг спикеридир.
Президент Шавкат Мирзиёев Туркия Буюк миллат мажлиси спикери Исмоил Қаҳрамон билан учрашди.
25 октябрь куни бўлиб ўтган олий даражада музокараларда парламентлараро ҳамкорликни ташрифлар алмашинуви ва қўшма тадбирлар ўтказиш орқали қўллаб-қувватлаш муҳимлиги қайд этилган эди. Мулоқотда мазкур йўналишдаги алоқаларни мустаҳкамлаш масалаларига эътибор қаратилди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси билан Туркия Республикаси Буюк миллат мажлиси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди.
Президент Буюк миллат мажлиси биноси ва фаолияти билан танишди.
Шавкат Мирзиёев 2016 йили Туркияда давлат тўнтаришига уринишда ҳалок бўлган инсонлар хотирасига ҳурмат бажо келтирди.
Шундан сўнг президент Истанбул шаҳрига жўнаб кетди.
Мавзуга оид
18:33 / 05.02.2024
Президент Париж-2024 ўйинларидаги натижалар тарихдаги энг яхшиси бўлиши учун зарур чоралар кўришни буюрди
18:30 / 05.02.2024
Дорилар бепул ажратилса-да, беморлар уларни дорихонадан 10 баробар қиммат сотиб олмоқда — президент
18:13 / 05.02.2024
Ҳар бир она ва бола ўлими фавқулодда ҳолат сифатида баҳоланади — президент
14:13 / 05.02.2024