АҚШда Жон Кеннедининг ўлдирилиши билан боғлиқ 3 мингга яқин ҳужжат эълон қилинди
1963 йилда суиқасд уюштирилган АҚШнинг собиқ президенти Жон Кеннедининг ўлдирилиши билан боғлиқ 3 мингга яқин ҳужжат илк бор эълон қилинди. 2891 та ҳужжатдан иборат маълумотлар базаси АҚШнинг Миллий архивлар сайтида жойлаштирилган.
Бу Кеннедининг ўлдирилиши билан боғлиқ ҳужжатларнинг навбатдаги қисмидир, аввалгиси 24 июлда эълон қилинган ва 3,9 минг ҳужжатдан иборат бўлган. Яна бир неча минг ҳужжат 2018 йил апрелигача ошкор этилади, деб маълум қилди Оқ уй.
АҚШ президенти Дональд Трамп жамият Кеннедининг ўлдирилиши ҳақида батафсил маълумотга эга бўлишга ҳақли эканини айтган. Шу билан бирга Трамп миллий хавфсизлик нуқтаи назаридан тегишли идораларга ҳужжатлар матнининг баъзи жойларини ўзгартиришга рухсат беришдан бошқа иложи йўқлигини таъкидлаб ўтган.
Мавзуга оид
22:01 / 22.11.2023
ХХ асрнинг энг шов-шувли қотиллиги – АҚШ президенти Жон Кеннеди қандай ўлдирилганди?
13:07 / 22.11.2020
Асрнинг сирли қотиллиги – Жон Кеннеди ўлими ортида ким турганди?
23:02 / 26.04.2018
Жон Кеннеди иши бўйича ҳужжатларнинг сўнгги қисми эълон қилинди
08:28 / 07.04.2018