Туркманистон мустақиллигининг 26 йиллигини нишонламоқда
Бугун, 27 октябрь куни Туркманистонда Мустақиллик куни нишонланмоқда. Туркманистон мустақиллигининг 26 йиллигига бағишланган катта байрам тантанаси «Ашхобод» спорт мажмуаси марказий стадионида бўлиб ўтди.
Спорт майдони марказида байрам тантанаси иштирокчилари «ХХVI» рақамини тасвирлашди.
Ажойиб якунга Туркманистоннинг кўп рангли харитаси айланди, у тадбир иштирокчилари томонидан стадионда тасвирланди. Дастурнинг энг асосий нуқтасига эса қуштдепди маросим рақси намойиши айланди.
Эслатиб ўтамиз, 1991 йилнинг 27 октябрида Туркманистон ССР Олий Кенгаши умумхалқ референдуми натижалари асосида «Туркманистон мустақиллиги ва давлат тизими асослари тўғрисида»ги Конституциявий қонунни қабул қилди. Унга кўра, Туркманистон ССР ҳудудида мустақил давлат эълон қилинди.
Мавзуга оид
16:14 / 03.09.2024
“Жаҳаннам дарвозаси”. Туркманистондаги энг диққатга сазовор жойлардан бири бўлган газ кратери ҳақида нималар маълум?
17:24 / 15.08.2024
Туркманистон Ўзбекистондан баъзи фуқароларини депортация қилишни сўради – ОАВ
16:03 / 15.08.2024
Туркманистонда СИМ-карта сотиш тўхтатилди. Улар тугаб қолгани айтилмоқда
20:55 / 01.08.2024