Forbes АҚШнинг бизнес ва меҳнат фаолияти учун энг қулай шаҳарлари рейтингини тузди
АҚШ аҳолиси коллеж таълимини тугатганидан сўнг, ўзи танлаган шаҳарда меҳнат фаолиятини бошлаб, хизмат пиллапояларидан юқорилашни осонлик билан уддалаши мумкин. Тадбиркорлар борасида ҳам шундай дейиш мумкин. Улар ҳам янги истиқболлар қидириб у штатдан бу штатга кўчишади.
Орегон штатининг Портленд шаҳри 2,4 млн аҳолига эга. Унинг чегарасида фақат битта йирик компания бор. У ҳам бўлса йиллик 3 млрд долларлик савдо айланмасига эга Nike фирмасидир. Аммо йирик корпорацияларнинг йўқлиги коллежлар битирувчиларининг Портлендни танлашига тўсқинлик қилаётгани йўқ. Чунки шаҳар ажойиб экологик шароити ва тоза ҳавода дам олиш имконияти билан кўпчиликни жалб этмоқда.
Яхши таълим олган ёш мутахасиссларнинг келиши уй бекаларининг даромадини 4 фоизга оширди, ишсизлик даражаси эса, 2009 йилги 11,3 фоиздан 4 фоизгача пасайди. Портленд шаҳри иқтисодий салоҳияти туфайли ҳам Forbes журналининг АҚШдаги бизнес ва тадбиркорлик билан шуғулланиш учун энг қулай жой рейтингида биринчи ўринни эгаллади.
Рейтингни тузишда 14 та кўрсаткичга эътибор қаратилди. Улар орасида бандликнинг ўсиши, бизнес ва яшаш харажати, аҳолининг сўнгги беш йилдаги даромади, таълим даражаси ва 2019 йилгача иқтисодий ўсишга доир тахминлар бор. Муаллифлар, шунингдек, сўнгги беш йилдаги миграция, маданий ва дам олиш имкониятларини ҳам ёддан чиқаришмаган.
Шундай қилиб қуйидаги рейтингга киритилган шаҳарларнинг кучли ўнлиги билан танишиш мумкин:
1.Портленд, Орегон штати – аҳолиси 2,4 млн киши, ички маҳсулоти 157 млрд доллар
2.Роли, Ш.Каролина штати –1,3 млн киши; 72 млрд доллар
3. Сиэтл, Вашингтон штати – 2,9 млн киши; 266 млрд доллар
4.Денвер, Колорадо штати – 2,8 млн киши; 184 млрд доллар
5.Де Мойн, Айова штати – 636 минг киши; 45 млрд доллар
6.Прово, Юта штати – 605 минг киши; 24 млрд доллар
7.Шарлотт, Ш.Каролина штати – 2,4 млн киши; 139 млрд доллар
8.Остин, Техас штати – 2 млн киши; 124 млрд доллар
9. Атланта, Жоржия штати – 5,8 млн киши; 335 млрд доллар
10.Даллас, Техас штати - 4,8 млн киши; 336 млрд доллар
Мавзуга оид
21:19 / 16.11.2024
Трамп Оқ уй тарихидаги энг ёш матбуот котибини тайинлади
15:52 / 16.11.2024
Америкалик олимлар биоорганизмларнинг “учинчи ҳолати”ни аниқлади
15:12 / 16.11.2024
Уйқу тўғри қарор қабул қилишга ёрдам беради — тадқиқот
14:32 / 16.11.2024