Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 28 октябрь куни Тошкент шаҳрининг бир неча туманига ташриф буюриши кутилмоқда.
«Kun.uz» манбаси президент шанба куни Яшнобод ва Шайхонтоҳур туманларида бўлиши ҳақида хабар берди.
Шайхонтоҳур туманига ташриф давомида президент Tashkent City халқаро ишбилармонлик марказининг қурилиши жараёни билан танишиши мумкин.
27 октябрь куни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ҳам Шайхонтоҳур туманига келганди.
















