Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркияда йирик теракт олди олинди
Туркия хавфсизлик кучлари Истанбулнинг савдо марказларидан бирида амалга оширилмоқчи бўлган терактнинг олдини олдилар. Ушбу терактни содир этишга уриниш гумони билан ИШИДнинг 4 нафар тарафдори, жумладан 2 аёл қўлга олинган.
Экстремистлар қўлга олиниш вақтида қаршилик кўрсатишган. Отишма вақтида гумонланувчилардан бири яраланган, деб хорижий ОАВга иқтибос келтирган ҳолда ТАСС ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, гумонланувчилар шаҳарнинг Байрампоша туманида жойлашган савдо марказида теракт амалга оширмоқчи бўлишган.. Жумладан, марказ ёнига қўйилган автомобиллардан бирида портловчи моддалар аниқланган.
Бундан бир кун аввал Туркия пойтахти Анқарада 49 нафар хорижлик қўлга олинган. Улар Сурия ва Ироқ ҳудудидаги жанговар ҳаракатларда иштирок этганликда гумон қилинмоқдалар. Турк махсус хизматлари улардан баъзилари Туркия ҳудудида терактлар амалга оширишни режалаштирган бўлиши мумкинлигини истисно этмаяпти.
Мавзуга оид
17:32 / 19.06.2026
Туркияда ўлдирилган ўзбек аёллари: фожиа қаерда бошланяпти?
18:17 / 15.06.2026
Туркиянинг зилзиладан жабрланган Ҳатай вилоятида Ўзбекистон маҳалласи очилди
15:55 / 13.06.2026
Туркияда 3 кунда 4 нафар ўзбекистонлик вафот этди
20:23 / 12.06.2026