Жаҳон | 13:46 / 31.10.2017
12061
2 дақиқада ўқилади

ОАВ: ҳиндистонлик жарроҳлар бемор ошқозонидан 600 дан ортиқ мих олишди

Фото: NDTV

Ҳиндистонлик жарроҳлар руҳий хасталикдан азият чекувчи бемор ошқозонидан 600 тадан ортиқ михни олишга муваффақ бўлишди. NDTV телеканалининг ёзишича, Калкуттадаги тиббиёт коллежларидан бирининг шифокорлари ноёб жарроҳлик амалиётини ўтказишган.
 
Жарроҳ Сиддхартха Бисваснинг журналистларга маълум қилишича, бемор ошқозони 2 смлик михлар билан тўлиб тошгани боис, шифокорлар жуда эҳтиёткорлик қилишларига тўғри келган. Шифокорлар ўткир нарсаларни чиқариб олиш учун магнитдан фойдаланишган. Жарроҳлик бир сутка давом этган.
 
"Унинг ақли заиф ва дуч келган нарсани ютиш одати бор. Бироқ биз унинг ошқозонида шунча мих бўлишини хаёлимизга ҳам келтирмаган эдик", - деган журналистларга беморнинг қариндоши. 

Бемор ўтган ойда ошқозонида кучли оғриқдан шикоят қила бошлаган. Уни шифохонага олиб боришганида УТТ текшируви ўтказилиб, ошқозони ўткир жиҳозларга тўла экани аниқланган. Шундан сўнг, шифокорлар жарроҳлик амалиёти ўтказган, беморнинг аҳволи барқарор экани айтилмоқда. 

Мавзуга оид