Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин собиқ иттифоқ вақтидаги қатағонларни оқлаб бўлмаслигини айтди
Россия президенти Владимир Путин собиқ иттифоқда 1930-йилларда содир этилган сиёсий қатағонларни ҳеч қанақасига оқлаб бўлмаслигини айтди.
"Биз учун, келажак авлодлар учун бутун халқлар, қатламлар: ишчилар ва деҳқонлар, муҳандислар ва ҳарбий бошлиқлар, руҳонийлар, давлат хизматчилари, олимлар ва маданият арбоблари шафқатсиз таъқибларга мубтало этилган тарихимизнинг ўша фожиали даври ҳақида билиш ва уни ёдда сақлаш жуда муҳимдир", деб айтди Путин қатағонлар қурбонларига бағишланган "Ҳасрат девори " ёдгорлиги очилиши маросимида.
Путиннинг таъкидлашича, қатағонлар бутун халқ ва жамият учун фожиага айланган.
Ёдгорлик 30 октябрда Москвада очилди. Давлат раҳбари Москва мэри Сергей Собянин ва Москва ва бутун Рус патриархи Кирилл билан ёдгорликни айланиб чиққан ва маросимнинг бир неча меҳмонлари билан суҳбат қурган.
Мавзуга оид
08:29 / 18.06.2026
Путинга яқин деб ҳисобланган бизнесмен қамоққа олинди
10:45 / 16.06.2026
Зеленский Путинга G7 саммитида учрашув ўтказишни таклиф қилди
08:59 / 15.06.2026
Зеленский G7 саммитида Трамп билан учрашишини маълум қилди
10:02 / 13.06.2026