Ҳужжатда GSM стандартида овозли, SMS ва интернет-роуминг хизматларини тақдим этиш кўзда тутилган.
«Бу икки операторнинг абонентларига ўз харажатларини оптималлаштириш ва Ўзбекистон ҳамда Россияда бўлган вақтларида овозли мулоқот, хабарлар алмашиш ва интернет-трафикни сарфлашни сезиларли даражада камайтириш имконини беради. Бу хизмат нафақат Ўзбекистонда, балки ундан ташқарида ҳам ҳамёнбоп мулоқот учун қўшимча омил бўлиб хизмат қилади», - дея таъкидланган хабарда.











