АҚШда бир эркак полиция билан отишма содир этди
АҚШнинг Биллингс шаҳрида (Монтана штати) номаълум кимса дўконлардан бирига яшириниб, воқеа жойига етиб келган полицияни ўққа тутган. Бу ҳақда KTVQ маҳаллий телеканали хабар бермоқда.
Воқеа 4 ноябрга ўтар кечаси юз берган. Қуролланган эркак дўконга ўз автомобилида бостириб кирган. Воқеа жойига полиция етиб келган. Эркак ўшанда отишма билан жавоб қилиб, полиция машинасига шикаст етказган.
Телеканал маълумотларига кўра, жиноятчи воқеадан аввалроқ қурол-аслаҳа сотадиган бошқа дўкондан қурол ўғирламоқчи бўлгани учун ҳайдаб чиқарилган.
Бир неча соатдан кейин воқеа жойида кучли банғиллаш овози эшитилган. Кейинроқ маълум бўлишича, эркак ёруғлик-шовқин гранатасини улоқтирган.
Маълум қилинишича, полициячилар бино атрофини қуршаб олишган. Улар экрак билан музокаралар олиб бормоқдалар.