Жаҳон | 18:40 / 05.11.2017
16878
1 дақиқада ўқилади

Каталониянинг собиқ раҳбари Бельгия полициясига таслим бўлди

Фото: Danny Gys/Коммерсантъ

Каталония Женералитети раҳбарлигидан четлаштирилган Карлес Пучдемон Бельгияда полицияга ўз ихтиёри билан таслим бўлди. Бу ҳақда VRT ўз манбасига асосланиб хабар тарқатди. Бундан аввалроқ ушбу давлат ҳукумати уни ва Каталония собиқ раҳбариятининг яна 4 вакилини ҳибсга олишга ордер берганди. Улар ҳам полицияга ўзини топширишган.

Бельгия прокуратураси томонидан ташкил этилган матбуот анжуманида бу маълумотлар тасдиқланди.

Ўтган ҳафтанинг пайшанба куни Испания Миллий суди Карлес Пучдемон ва минтақа ҳукуматининг собиқ 4 амалдорини қамоққа олиш ҳақида қарор чиқарганди. Бу эса бутун Европа Иттифоқи ҳудудида амал қилади.

Испанияда исён, куч билан ҳокимиятни қўлга олиш ва камомадга йўл қўйиш бўйича иш очилган. Каталония раҳбариятининг айбланаётган вакилларига 30 йилгача қамоқ жазоси таҳдид солмоқда.

Испания суди Пучдемон ва унинг қўл остидагиларни ҳибсга олишга ордер берди

Мавзуга оид