Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ Техас мергани ҳақидаги маълумотларни аниқлади
Американинг Техас штати Сазерленд-Спрингс шаҳарчасида оммавий қотилликни содир этган Девин Патрик Келли 2010 йилдан 2014 йилгача АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларида хизмат ўтаган. Бу ҳақда CBS News телеканали хабар тарқатди.
Келли 2010 йилдан 2014 йилгача АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларида хизмат ўтаган. Телеканал маълумотига кўра у 2014 йил майида ишдан ҳайдалган ва трибуналга юборилган.
Келли айнан қандай жиноят содир этгани ва унга қандай жазо берилгани ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.
Дастлабки маълумотларга кўра, у ҳеч қанда террорчи ташкилот аъзоси бўлмаган.
5 ноябрь куни Американинг Техас штати Сазерленд-Спрингс шаҳрида қуролланган эркак баптистлар черкови диндорларини ўққа тутди. Ушбу оммавий қотиллик оқибатида 26 киши ҳалок бўлиб, яна 20 га яқин киши яраланди. Қотиллик содир этган шахс машинасидан жонсиз ҳолда топилди.
Мавзуга оид
08:48 / 02.03.2026
АҚШда Эрон байроғи туширилган футболкадаги шахс отишма уюштирди
18:51 / 13.02.2026
Техас осмонидаги можаро: Мексика картелларининг дроними ёки Пентагоннинг янги қуроли?
20:05 / 12.02.2026
Канадада мамлакат тарихидаги энг оммавий қотилликлардан бири содир этилди
14:00 / 08.07.2025