Жаҳон | 12:40 / 06.11.2017
15375
1 дақиқада ўқилади

Обама Техасдаги хунрезликка муносабат билдирди

Фото: Carolyn Kaster/AP

АҚШнинг собиқ президенти Барак Обама Техасдаги черковда содир этилган оммавий қотилликдан кейин қурол кўтариб юриш масаласини ўртага кўтарди. У бу ҳақда твиттерида ёзган.

«Биз Сазерленд-Спрингсдаги бу нафрат актидан жабрланган барча оилалар билан ҳамдардмиз, биз омон қолганлар билан биргамиз», — дея ёзган у твиттерида.

Обама шунингдек, бундай ҳодисаларнинг олдини олиш учун мамлакатда қурол тақиб юриш эркинлигига чек қўйиш ҳақида яхшилаб ўйлаб кўришга чақирган.

5 ноябрь куни Американинг Техас штати Сазерленд-Спрингс шаҳрида қуролланган эркак баптистлар черкови диндорларини ўққа тутди. Ушбу оммавий қотиллик оқибатида 26 киши ҳалок бўлиб, яна 20 га яқин киши яраланди. Қотиллик содир этган шахс машинасидан жонсиз ҳолда топилди.

Мавзуга оид