Фан-техника | 12:00 / 08.11.2017
17569
2 дақиқада ўқилади

Биткоин олтинни ҳам ортда қолдирди

Фото: Global Look Press

«Биткоинни харид қилиш» қидирув сўрови Google Trends’да «олтин сотиб олиш» индексини ортда қолдирди. «Биткоин сотиб олиш» сўровининг қидирув индекси криптовалютага оид янгиликлар фонида 100 баллга етди, «олтин сотиб олиш» индекси эса 74 баллик кўрсаткичда тўхтаб қолган.

Биткоинни сотиб олиш ҳақида энг кўп Нигерия (100 балл), Гана (93) ва Австралияда (52) қизиқишмоқда, шу билан бирга, австралияликлар орасида классик металл яна ҳам машҳуроқ - 100 балл. Сингапур (68) ва Бирлашган Араб Амирликларида (53 очко) эса олтин билан камроқ қизиқишади.

Bloomberg агентлигининг қайд этишича, олтинга қизиқишнинг пасайиши қимматбаҳо металлар котировкалари шўнғиши билан боғлиқ. У АҚШ акция бозорида рекорд ўсиш суръати фонида камаймоқда. «Рекордларни тўхтовсиз ураётган АҚШ бозори фонида олтиннинг ўз позицияларини йўқотиши ҳайратланарли эмас», - дея маълум қилган агентликка қимматбаҳо металлар билан савдо қилишнинг энг йирик майдончаларидан бири – BullionVault’даги тадқиқотлар департаменти директори Эдриан Эш.

Унинг таъкидлашича, биткоиннинг мисли кўрилмаган ўсиши криптовалюталар учун энг яхши реклама бўлди ва айрим инвесторларни электрон активларга эътибор қаратишга мажбур қилди.

Сешанба, 7 ноябрь куни кечқурун бир биткоин учун 7089 доллар беришган бўлса, олтин унциясига 1274 доллар таклиф қилишди. 

Мавзуга оид