Ўзбекистон Республикаси президенти 2017 йил 1 ноябрь куни «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги фармонни имзолади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Товарлар (ишлар, хизматлар)нинг давлат ва корпоратив харидлар тизимини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида,, 2017 йил 31 июлдаги ПҚ-3166-сонли қарорига мувофиқ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни чуқурлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2009 йил 1 декабрдаги ПҚ-1236-сонли қарорига 1-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилди.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисобланади.
3. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг ўринбосари Ж.Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси А.Аҳмадхўжаев зиммасига юкланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни чуқурлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2009 йил 1 декабрдаги ПҚ-1236-сонли қарорига киритиладиган ўзгартиришлар:
а) 1-бандининг иккинчи хатбошидаги «Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасида тузилган контрактлар ва шартномаларни» сўзлари чиқариб ташланди;
б) 3-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисобланади;
в) 1-илованинг:
2-банди учинчи хатбошидаги «Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасида тузилган контрактлар ва шартномаларни» сўзлари чиқариб ташланди;
«а»-кичик бандининг учинчи хатбоши, 7-банднинг «б»-кичик банди тўртинчи, бешинчи ва саккизинчи хатбошилари чиқариб ташланди;
18-бандидаги «Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси доирасида тузилган шартномалар (экспорт-импорт контрактлари)» сўзлари чиқариб ташланди;
19-бандидаги «ҳамда Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси доирасида тузилган шартномаларни бажариш» сўзлари чиқариб ташланди.
















