Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
122 давлат ичида 114-ўрин. Ўзбекистон мобил интернет тезлиги бўйича дунё рейтингида янада пастлади
Ўзбекистон мобил ва доимий интернет тезлиги бўйича жорий йилнинг октябрь ойи якунига кўра эълон қилинган рейтингда пастлаган. Speedtest Global Index ҳисоботида ёзилишича, мамлакат мобил интернет тезлиги бўйича 122та давлат қайд этилган рўйхатда 114-ўринни эгаллаган.
Марказий Осиё давлатларидан Қирғизистон 90-ўрин, Қозоғистон эса 66-ўринда қайд этилган.
Таъкидлаш жоизки, жорий йилнинг июль ойида эълон қилинган ҳисоботга кўра, Ўзбекистон қисқа давр ичида 11 поғона йўқотган. Шунингдек, рўйхатнинг 120-поғонасида Тожикистон қайд этилди.
Доимий интернет тезлиги бўйича Ўзбекистон яна 2 поғона пастлаган. Рўйхатда 128-ўринни эгаллаб турган Ўзбекистондан юқорида Туркманистон, Покистон, Сурия, Қирғизистон, Арманистон давлатлари жойлашган. Пешқадам сифатида Сингапур (148,62 Мбит/с ва 165,80 Мбит/с), ундан сўнг Ҳонгконг ва Исландия ўз натижасини яхшилаб бораётганини кўриш мумкин.
Мавзуга оид
20:48 / 10.10.2025
Павел Дуров «эркин интернетни қутқаришга» чақирди
22:20 / 08.10.2025
Хитой ҳукумати ижтимоий тармоқларда янги цензура кампаниясини бошлади
20:27 / 17.11.2020
Рақамли иқтисодиёт ривожига банк тизими ва интернет зарур — «Ўзбекистон экспортчилари» уюшмаси раиси
08:41 / 06.11.2020