Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қодиров Сурияда озод қилинган ўзбекистонлик аёллар ва болаларни олиб чиқиб кетишга ваъда берди
Яқин вақтда Ўзбекистон ва Қозоғистондан бўлган 10 дан ортиқ аёллар ҳамда болалар, шунингдек, 30 дан ортиқ россиялик аёллар фарзандлари билан Суриядан Грознийга олиб борилади. Бу ҳақда Чеченистоннинг раҳбари Рамзон Қодиров Instagram’даги саҳифасида маълум қилди.
«Барчани хурсанд қилмоқчиман, менинг Яқин Шарқ ва Шимолий Африка давлатларидаги вакилим Сурия лагерларида бўлиб турган 44 нафар аёл ва болаларнинг шахсини аниқлай олди. Улар ичидан тўққиз бола ва икки аёл – Ўзбекистон ҳамда Қозоғистон фуқаролари. Қолганлар – Бошқирдистон, Орёл, Доғистон ва бошқа минтақалардан бўлган россияликлар. Жумладан, Чеченистондан ўн нафар аёл ва болалар ҳам бор», - дея ёзди у.
Қодировнинг таъкидлашича, у Ўзбекистон ҳамда Қозоғистондан бўлган аёллар ва болалар ҳақида билганидан сўнг, уларни олиб чиқишга эришиш учун максимал саъй-ҳаракатлар кўриш топшириғини берган.
«Агарда ҳозир буни қилмаса, улар йиллар давомида озодликдан маҳрум қилиш жойларида бўлишга мажбур бўладилар. Энг яқин вақт ичида, афтидан, келаси ҳафта бошида 44 кишилик ушбу гуруҳ Грознийга олиб келинади», - дея таъкидлаб ўтди Чеченистон раҳбари.
Мавзуга оид
08:33 / 02.06.2026
Венада Асад даври генерали устидан суд бошланди
08:29 / 01.06.2026
Ўзбекистон Сурияга маҳсулот экспорт қилишни бошламоқчи
20:33 / 30.05.2026
«Меҳр» операциялари натижасида 530 дан ортиқ киши Ўзбекистонга қайтарилди
18:07 / 30.05.2026