Жамият | 09:10 / 10.11.2017
52155
1 дақиқада ўқилади

Мирзиёев Пахтачи туманидаги вазият ҳақида гапирди

Фото: fb.com/Mirziyoyev

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида сўзлаган нутқида Пахтачи туманидаги вазиятга тўхталиб ўтди.

“Бу туманда охирги уч йилда қимматбаҳо металларни ноқонуний равишда қазиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик ҳолатлари юқорилигича қолмоқда. 

Шу даврда 12 та жиноят, 123 та ҳуқуқбузарлик содир этилиб, 263 нафар шахс жавобгарликка тортилган. 

Энг ачинарлиси, бундай ноқонуний фаолият билан шуғулланаётган шахслар ўз ҳаётини хавф остига қўймоқда – қанча одамни тупроқ босиб қолиб, ҳалок бўлмоқда. 

Бу масалага жиддий ёндашиш вақти келди. Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда мазкур муаммони ва бу борада жаҳон тажрибасини ўрганиб чиқиб, уни ечиш, зарур бўлса, артель тузиш бўйича таклиф киритсин”, - деди президент. 

Мавзуга оид