Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2018 йил ҳосили учун шудгорлаш ишларини зарур тарзда ташкил этиш ва ўтказиш комплекс чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори эълон қилинди.
Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзагросервис" акциядорлик жамиятининг 2018 йил ҳосили учун шудгорлаш ҳажми ва муддатлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан келишилган таклифи иловага мувофиқ қабул қилинди.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва туманларнинг ҳокимлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда "Ўзагросервис" акциядорлик жамияти раҳбарлари зиммасига қуйидагилар юзасидан шахсий жавобгарлик юкланди:
техника таъмирланишини ниҳоясига етказиш, машина-трактор парклари ва фермер хўжаликларининг буюртманомалари бўйича ҳайдов агрегатлари учун эҳтиёт қисмларни тайёрлаш ва етказиб бериш ҳамда 2017 йил 10 ноябрдан кечиктирмай барча жойларда шудгорлашни бошлаш;
тасдиқланган агротехнология нормаларига мувофиқ шудгорлашнинг зарур чуқурлиги ва бир текислигига, минерал ва органик ўғитлар солинишига алоҳида эътиборни қаратган ҳолда шудгорлаш сифатини таъминлаш.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси билан биргаликда шудгорлаш ишларининг ушбу қарорга иловада назарда тутилган ҳажм ва муддатларда олиб борилиши устидан доимий назорат ўрнатади. Ҳисоботни бузиб кўрсатиш ва бошқа қоидабузарлик фактлари аниқланган ҳолларда айбдор шахсларга нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган қатъий жавобгарлик чоралари кўрилади.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзагросервис" акциядорлик жамияти ҳамда “Ўзнефтмаҳсулот” акциядорлик жамияти билан биргаликда қуйидагиларни таъминлайди:
уч кун муддатда шудгорлашнинг бориши ва сифатини назорат қилувчи ҳудудий комиссиялар тузиш ва уларга шудгорлаш ишларини олиб боришда ҳар бир туман бўйича хўжаликлар ва машина-трактор паркларининг алоҳида ўрнак кўрсатган ходимларига биринчи, иккинчи ва учинчи ўринлар учун рағбатлантирувчи мукофотлар жорий этиш ҳуқуқини бериш;
бир ҳафта муддатда, ер ресурсларидан янада самарали фойдаланишни ҳисобга олган ҳолда, туманлар ва хўжаликлар бўйича шудгорлашни ўтказиш жадвалларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;














