Спорт | 12:25 / 10.11.2017
9299
1 дақиқада ўқилади

ЖЧ-2018 расмий тўпи смартфон билан боғланадиган чипга эга бўлди

Фото: Adidas

Москва шаҳрида ЖЧ-2018 расмий тўпининг тақдимот маросими ўтказилди.

Telstar 18 деб номланган тўп Adidas компанияси томонидан тақдим қилинди.

«Деярли 50 йил ўтгач, Telstar 18 янги дизайнга эга бўлди ва қайта ишланган хомашё - масалан, эски ўраш материалларидан фойдаланган ҳолда, юқори технологияли элементлардан тайёрланди.

Унда смартфон орқали тўп билан боғланадиган NFC чипи ҳам бор. Тўп смартфонга уланганида, маҳсулотга тавсиф берувчи сайтга ўтиш ва ЖЧ-2018 арафасида, мухлислар учун ташкил қилинадиган турли тадбирлар ҳақида маълумот олиш мумкин бўлади», – дейилади ФИФА расмий сайтида.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид