Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрдўған ҳижобга тақиқлов киритилган Европа давлатларини танқид қилди
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ҳижобга тақиқлов киритилган Европа давлатларини танқид қилди.
“Европа давлатларида ҳижоб кийишга тақиқлов борган сари кенг тарқалмоқда. Шу йўл билан мусулмон аёлларнинг жамият ҳаётида иштирок этишига халақит берилмоқчи. Улар уйларида ўтиришлари кераклиги ҳақидаги тасдиқлар вирус каби тарқалмоқда”, деб айтди Эрдўған Анқарада мусулмон давлатлар тадбиркор аёллари олдидаги нутқида.
Унинг айтишича, бугун Европанинг кўпчилик давлатларида ҳижобдаги аёллар ишга киришда ва таълим олишда чекланмоқдалар.
“Туркияни исталган қулай вазиятда демократияга ўқитишмоқчи бўлган давлатларда элементар инсон ҳуқуқларининг бузилиши олқишланади. Туркия бу адолатсизлик ва иккилик стандартларига эътибор қаратаётган оз давлатлардан бири ҳисобланади”, деб таъкидлаб ўтган Эрдўған.
Мавзуга оид
08:17 / 18.06.2026
Европада сўнгги ўн йилликлардаги энг йирик инфратузилма лойиҳаларидан бири бошланди
09:15 / 15.06.2026
Европа етакчилари АҚШ–Эрон келишувини олқишлади
08:18 / 15.06.2026
Европа аҳолиси қайси мамлакатларда ўзини хавфсиз ҳис қилади?
10:15 / 13.06.2026