Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистон ТИВ: «Ўзбек-Қирғиз чегара назорат пунктлари сони оширилиши мумкин»
Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Эрлан Абдилдаев ўзбек-қирғиз чегара ҳудудларидаги ҳолатга баҳо бериб, «чегарадаги вазиятни тартибга келтириш мураккаб вазифа ҳамда икки мамлакат ўртасида тузилган Ишчи гуруҳ бу ҳақда» қайғураётганини айтиб ўтди. Шунингдек, вазир давлатлараро чегара нуқталарини аниқлаш ва демилитация этиш жадал суръатда давом этаётганини билдирди.
«Очиғи, умумий чегарадаги вазият аввалгидан анча яхши ҳолатга келди. Андижон вилоятига туташ Ўш шаҳрида яшовчи қардош халқлар қайта фаоллаштирилган чегара назорат пунктидан фойдаланмоқда. Фарғона тумани Водил ҚФЙда жойлашган чегара назорат пунктидаги вазият шарқдагидан сал фарқ қилмоқда. Албатта, аҳоли гавжум ва икки давлатда истиқомат қилувчи қариндошлар бир-бирининг яхши кунларида дийдор кўришишни истайди», дейди вазир.
Эрлан Абдилдаевнинг Kun.uz мухбирига маълум қилишича, ўзбек-қирғиз чегара нуқталари туташган ҳудудларни тўлиқ демилитация қилингач, чегара назорат пунктларининг сони кўпайтирилиши, чегарачи ходимлар квотаси оширилиши мумкин.
Айни пайтда Фарғона вилояти, Фарғона тумани маркази ҳисобланмиш Водилда 85 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Ҳудуд жануб ва жануб-шарқдан томондан Қирғизистон Республикаси билан чегарадош бўлиб, у орқали Шоҳимардонсой ҳудудига ўтилади. Таъкидлаш жоизки, Шоҳимардонсой йилнинг илиқ кунлари водий бўйлаб аҳоли энг гавжум сайёҳлик марказига айланади.
Мавзуга оид
19:20 / 12.01.2026
Маккада қирғизистонлик зиёратчилар учун бепул меҳмонхона қурилиши бошланди
18:09 / 07.01.2026
Қирғизистон ва Тожикистон фуқаролари ҳам АҚШ визаси учун 15 минг долларгача гаров тўлайди
15:22 / 07.01.2026
Жапаров Қирғизистон ва Тожикистон ярашишида Шавкат Мирзиёевнинг ўрни катта бўлганини айтди
23:08 / 03.01.2026