Пучдемон чақириқ билан чиқди
Каталония собиқ раҳбари Карлес Пучдемон ЕИни Испания ҳукуматига босим ўтказишга чақирди. Бу ҳақда у Le Soir нашрига берган интервьюсида айтиб ўтган.
Пучдемоннинг фикрига кўра, Мадрид демократик нормалардан четлашмоқда ҳамда Евроиттифоқ демократик ҳуқуқлари хартиясига риоя этаётгани йўқ.
«Мен шуни кутмоқдаманки, Европа Польша ҳамда Венгрияга нисбатан қилган нарсани бажаради. Агарда демократияга қарши суиистеъмол ҳолати мавжуд бўлса, бу ички иш эмас. Шу кўзга ташланмоқдаки, Испания давлати фундаментал ҳуқуқлар хартиясига риоя этмаган», - дея сиёсатчининг сўзларини келтиради РИА «Новости».
Аввалроқ Испания Каталония инқирозида «россиялик ҳакерларни» айблагани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
15:10 / 10.08.2024
Каталония сепаратистлари етакчиси Пучдемон Испанияни тарк этди
11:03 / 09.08.2024
Каталония сепаратистлари етакчиси Пучдемон Испанияга қайтди
07:10 / 09.08.2024
Каталонияни Испаниядан ажралиб чиқишга қарши бўлган сиёсатчи бошқаради
10:40 / 22.06.2024