Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Электр энергияси ва табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жадал жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» қарори Президент расмий сайтида эълон қилинди.
Қарор матнидан маълум бўлишича, электр энергияси ва табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини янада жорий этиш юзасидан таклифлар тайёрлаш бўйича Ишчи комиссия томонидан «Sagemcom» (Франция), «Elster GmbH» (ГФР), «Landis & Gyr» (Швейцария) компаниялари ва «Toshelectroapparat» МЧЖ ХК (Ўзбекистон) билан Ўзбекистон Республикасида электр энергияси ва табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш лойиҳасини (кейинги ўринларда Лойиҳа) амалга ошириш юзасидан тўғридан-тўғри музокаралар ўтказилган.
Ишчи комиссиянинг Лойиҳа доирасида дастлаб 2 миллион дона электр энергияси ва табиий газни ҳисобга олиш ускуналари, шунингдек, дастурий таъминот, қўшимча асбоб-ускуна, бошқа зарур техник воситаларини «Sagemcom», «Elster GmbH» компаниялари ва «Toshelectroapparat» МЧЖ ХКдан истисно тариқасида тендер савдоларини ўтказмасдан харид қилиш тўғрисидаги таклифига розилик берилган.
Ишчи комиссиясининг қарорига асосан «Ўзбекэнерго» АЖ ва «Ўзтрансгаз» АЖ Лойиҳа доирасида ҳисобга олиш ускуналари ва қўшимча воситаларни уларни республикада ишлаб чиқариш йўлга қўйилгунга қадар ушбу бандда кўрсатилган ишлаб чиқарувчилардан қўшимча харид қилиши мумкин.
Ишчи комиссия «Ўзбекэнерго» АЖ ва «Ўзтрансгаз» АЖ билан биргаликда бир ой муддатда Лойиҳа бўйича «Sagemcom», «Elster GmbH» компаниялари ва «Toshelectroapparat» МЧЖ ХК билан якуний музокаралар ўтказилиши ва контрактлар тузилишини ташкил этади.
«Ўзстандарт» агентлиги музокаралар якунига қадар Лойиҳа доирасида ўрнатиладиган ҳисобга олиш ускуналарининг турларига нисбатан техник талабларни тасдиқлайди.
Қарорда белгиланишича:
- 2020 йил 1 январдан Лойиҳанинг амалга ошириш муддатига 1 кВт/соат электр энергияси учун 15 сўм, 1 м. куб табиий газ учун 17 сўм (республикада реализация қилинадиган) миқдорида заруратга кўра индексация қилинадиган ҳамда фақатгина Лойиҳа доирасида Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг жалб этилган маблағларини қоплашга ҳамда бошқа харажатларни молиялаштиришга йўналтириладиган инвестициявий устама жорий этилади;
- Лойиҳа доирасида ҳисобга олиш ускуналарини ўрнатишда кейинчалик уларни давлат кўригидан ўтказган ҳолда сертификация ишларини олиб бориш белгиланган тартибда «Ўзстандарт» агентлиги томонидан амалга оширилади;







