Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ёлғон фош бўлди: Россия Мудофаа вазирлиги АҚШни айблашда компьютер ўйинидаги скриншотлардан фойдаланган
Бугун Россия Мудофаа вазирлиги Америка Қўшма Штатлари Суриянинг Ал-Букамол шаҳридан чекинаётган ИШИД террорчиларига зарба бермади, дея хабар қилди.
Ушбу баёнотнинг исботи ўлароқ тақдим этилган космографик суратларда ҳарбий машиналарнинг ҳаракатланиб кетаётгани тасвирланганди.
"Бундан ташқари, коалиция самолётлари Россия ҳарбий-космик кучлари самолётларига "халал бера бошлаган". Улар шаҳар осмонида 15 километрлик ҳудудга кирган. Қўшма Штатлар чекинаётган террорчиларни ҳукумат қўшинлари зарбаларидан хавфсиз ҳолатда олиб чиқилишини таъминлашни истаган", дейилганди хабарда.
Аммо бу суратлардан бири компьютер ўйинларидан бири - AC-130 Gunship Simulator дастуридаги лавҳанинг скриншоти экани маълум бўлди.



Шунингдек, Россия Мудофаа вазирлиги 2016 йил Фаллужа шаҳри яқинидаги ИШИД жангариларига ҳаводан зарба бериши акс этган лавҳа ҳам ушбу ўйинда "тақдим этилган".
Мавзуга оид
17:59 / 29.12.2025
Туркияда 3 нафар полиция ходими ИШИДга қарши операция чоғида ҳалок бўлди
12:30 / 26.12.2025
АҚШ Нигерияда ИШИД объектларига зарба берди
00:00 / 15.12.2025
Сурияда ИШИДга қарши операция бошланди
11:39 / 01.12.2025