Жаҳон | 16:10 / 14.11.2017
16901
2 дақиқада ўқилади

Россия Мудофаа вазирлиги: Америка ИШИД террорчиларига зарба беришдан бош тортди

Фото: Россия Мудофаа вазирлиги

Америка Қўшма Штатлари Суриянинг Ал Букамол шаҳридан чекинаётган ИШИД террорчиларига зарба бермади, деб хабар қилмоқда РИА Новости. 

Америка ҳарбийлари жангарилар "кўнгилли равишда асир тушаётгани"ни важ қилиб, "Ҳарбий асирлар билан муомала қилиш тўғрисида" Женева конвенцияси шартларига риоя қилинганини таъкидламоқда. 

Россия гуруҳи қўмондонлиги жанговар ва оғир қурол-яроғларга эга террорчи гуруҳлари халқаро коалиция назоратидаги ҳудудда қайта гуруҳланаётганига ойдинлик киритилишини сўраган. Бу саволга америкаликлар жавоб беришмаган. 

Бундан ташқари, коалиция самолётлари Россия ҳарбий-космик кучлари самолётларига "халал бера бошлаган". Улар шаҳар осмонида 15 километрлик ҳудудга кирган. Қўшма Штатлар чекинаётган террорчиларни ҳукумат қўшинлари зарбаларидан хавфсиз ҳолатда олиб чиқилишини таъминлашни истаган, деб ёзади РИА Новости. 

Россия Мудофаа вазирлигига кўра, Сурия ҳукумат кучларининг Ал-Букамолга ҳужуми Американинг Фрот дарёси шарқий қирғоғда Дамашққа бўйсунмайдиган ҳокимиятни ташкил этиш режасини барбод қилди. 

9 ноябрь куни Сурия ҳукумати Аль-Букамолни тўлиқ назоратга олгани хусусида эълон қилди. Ҳукумат қўшинлари Дайр Аз Зор вилоятидаги шаҳарни қайта эгаллаб олди. 

Мавзуга оид