Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Хавфли геологик жараёнларни кузатиш давлат хизмати фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори эълон қилинди.
Ҳужжат Ўзбекистон Республикаси президентининг “Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тизимида ягона геология хизматини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 24 майдаги ПҚ-3004-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, хавфли геологик жараёнлар таъсиридаги ҳудудларда олиб бориладиган муҳандис-геологик ишлари сифатини ошириш, назорат тизимини такомиллаштириш, ҳисобга олиш, мониторинг олиб бориш ва ҳудудлардан оқилона фойдаланиш, салбий оқибатлардан ўз вақтида огоҳлантириш, хабардор қилиш ва олдини олиш мақсадида қабул қилинди.
Қарор билан қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Хавфли геологик жараёнларни кузатиш давлат хизмати тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Хавфли геологик жараёнларни кузатиш давлат хизмати тузилмаси 2-иловага мувофиқ тасдиқланди.
Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Хавфли геологик жараёнларни кузатиш давлат хизматини ташкил этиш тўғрисида” 1994 йил 8 апрелдаги 194-сон қарорининг 2, 3 ва 4-бандлари ва қарорга 1 ва 2-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисобланади.
Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирадилар.
Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқаруви раиси А.Султонов ва Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси Б.Исламов зиммасига юкланди.
Хавфли геологик жараёнларни кузатиш давлат хизмати тўғрисидаги низомга кўра, Давлат кузатиш хизмати Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тизимига киради ва бевосита Давлат геология қўмитасига бўйсунади.
Қуйидагилар Давлат кузатиш хизматининг асосий вазифалари ҳисобланади:
хавфли геологик жараёнлар ривожланадиган жойларни аниқлаш ва уларнинг фаоллашишини прогнозлаштириш;

















