Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси тизимида қатор йирик лавозим тайинловлари амалга оширилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берган.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси президентининг 2017 йил 14 ноябрдаги Фармонларига асосан:
Салом Исматович Самадов Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари лавозимига;
Эркабай Аминович Таджиев Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари лавозимига тайинланди.






