ART DECO DESIGN студияси "1000 лойиҳа" тақдим этади
Турар-жой сотиб олиш кундалик ҳаётда одатий ҳолга айланган. Бироқ хонадонни бежирим, кўркам қилиб қуриш учун ҳақиқий профессионалларнинг ёрдами зарур бўлади.
Одатда, бирон бир иморат қурилиши бошланганда инсонлар уйнинг лойиҳасини тузишда малакали архитекторларга мурожаат қилишни ёддан кўтаришади. Натижада эса, маслаҳатсиз барпо этилган бинода даставвал кўзга кўринмаган камчиликлар юзага келаверади.




Шундай экан, орзуингиздаги иморатни бунёд этиш учун моҳир архитекторлар хизматидан фойдаланинг. Ўзбекистонда 15 йиллик тажрибага эга бўлган ART DECO DESIGN дизайнерлик студияси 500дан ортиқ дизайн-лойиҳаларини амалга оширишга улгурди: булар қаторига уй-ҳовлилар, турар-жойлар, қўп қаватли бинолар, ресторанлар, бутиклар, дўконлар, меҳмонхоналар ва бошқа объектлар киради.






















