Жаҳон | 11:20 / 15.11.2017
15781
1 дақиқада ўқилади

Жанубий Кореяда зилзила рўй берди

© AFP 2017 / Frederick Florin

Жанубий Кореянинг шарқий қирғоқларида зилзила рўй берди. Жанубий Корея Метеорология бошқармаси маълумотига кўра, Кёнсан-Пукто вилояти Пхохан шаҳри ҳудудида 5,4 балли зилзила қайд этилган.

Ер силкиниши маҳаллий вақт билан соат 14.29да (Тошкент вақти билан соат 10.29) кузатилган. Зилзиладан кейин бир неча афтершоклар кузатилган, бу ер силкинишлари кучи 3,6 баллдан ошмаган.

Ёнҳап агентлиги хабарига кўра, зилзила марказидан 100 километр масофадаги Сеулда ҳам ер қимирлаши сезилган.

Ҳодиса тафсилотлари ҳақида маълумотлар йўқ.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид