Спорт | 08:41 / 17.11.2017
12398
2 дақиқада ўқилади

Роналду 7 фарзанди ва 7та «Олтин тўп»и бўлишини истайди

«Реал»нинг португалиялик ҳужумчиси Криштиану Роналду яна бир нечта «Олтин тўп» ютиб олиш истагида эканини маълум қилди.

«Ўйнашда давом этарканман, имкон қадар совринлар ютиб олишга ҳаракат қиламан. Орзуим — бешинчи «Олтин тўп»ни олиш, бир йил ўтиб олтинчиси учун ҳаракат қиламан. Мен жуда хурсандман, атрофимдагилар менга хурсандчилик бағишлайди. Мен 7 фарзандим бўлишини истамоқдаман. Менда 7 фарзанд ва 7та «Олтин тўп» бўлсин», — дея гапирган Роналду L'Équipe учун берган интервьюсида.

Айни вақтда 32 ёшда бўлган Роналду шу вақтгача 4 марта «Олтин тўп» соҳиби бўлган,  яқинда унинг оиласида тўртинчи фарзанди туғилди. Жоржина Родригес 12 ноябрь куни футболчига қиз туғиб берди. Роналду бунгача суррогат оналардан 3 фарзандга эга эди. Унинг биринчи фарзанди Кичик Криштиану 8 ёшга чиққан, эгизаклари Ева ва Матео 2017 йил июнида дунёга келганди.

Мавзуга оид