International SOS 2017 йилнинг ноябрь ойи учун ҳисоботини тақдим этди. Таҳлил уч йўналишда олиб борилади: тиббиёт, хавфсизлик, йўл ҳаракати хавфсизлиги. Мамлакатларнинг муайян йўналишлардаги хавф даражаси бир неча қисмга тақсимланган: секин, ўртача, юқори, жуда юқори.
Тиббиёт

Тиббиёт сифати бўйича энг хавфли мамлакатлар Африка мамлакатлари, Сурия, Ироқ, Афғонистон ҳисобланади.
Энг хавфсиз мамлакатлар сифатида эса Канада, АҚШ, Европанинг аксарият қисми, Австралия, Янги Зеландия ва Япония тан олинган.
Ўзбекистон тиббиёт йўналишида юқори даражали хавф остидаги мамлакатлар қаторидан жой олган.
Хавфсизлик

Бразилия, Хитой, Россия ва Қозоғистон тез ривожланаётган ўзгарувчан хавф остидаги мамлакатлар ҳисобланади.
Энг хавфсиз мамлакатлар дея Канада, АҚШ, Испания, Буюк Британия, Франция, Германия, Япония, Янги Зеландия ва Австралия тан олинди. Сайёҳларга Сурия, Мали, Ливия, Жанубий Судан, Афғонистон, Сомали, Яман, Мексика, Покистон ва Ҳиндистонга бориш тавсия этилмайди.
Ўзбекистон хавфсизлик йўналишида хавф даражаси паст ҳисобланган мамлакатлар қаторидан ўрин олган.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги















