Жамият | 15:26 / 20.11.2017
6593
1 дақиқада ўқилади

Бўстонлиқда қўй ўғрилари ушланди

Фото: Fotolia

Бўстонлиқ туман ИИБга 1980 йилда туғилган Малик Маратов (келтирилган исм-фамилиялар ўзгартирилган) ариза билан мурожаат қилиб, жорий йилнинг 17 октябрь кунига ўтар кечаси номаълум шахс, атрофи сим билан ўралган ҳолдаги қўраси ичида боқиб келаётган қўйлари орасидан нархи тахминан 3.5 миллион сўм бўлган беш бош қўйларини ўғирлаганлигини маълум қилган. Бу ҳақда Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Олиб борилган тезкор чора-тадбирлар натижасида ушбу жиноятни Бўстонлиқ туманида яшовчи 1989 йилда туғилган Манзур Алибеков ва 1993 йилда туғилган Шербек Ғозибековлар содир этганлиги аниқланган. 

Ушбу ҳолат юзасидан уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 2-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилди. Терговни ИИБ олиб бормоқда.

Мавзуга оид