Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Формула-1 «машиналари қабристони» топилди
Францияда 1980 ва 1990-йилларга тегишли Формула-1 автомобилларининг ташлаб кетилган коллекцияси топилди. Бироқ гап Ferrari, Lotus ҳамда Renault’нинг ҳақиқий машиналари ҳақида эмас, балки уларнинг нусхалари ҳақида бормоқда, деб хабар қилди Auto.cz нашри.
Таъкидланишича, кўплаб автомобилларда Формула-1’да иштирок этган ўхшаш машиналар билан бўёқлар ҳамда рақамлар умуман бошқадир. Афтидан, бу музейга ёки хусусий коллекция йиғувчига тегишли бўлган макетлар.
Барча машиналар ёмон ҳолатда экани айтилмоқда. Уларни пўпанак босган, бўёқлар эса кўчиб кетган ва ғилдираклар бўшаб қолган. Автомобиллар нима сабабдан шундай ҳолатга тушгани номаълум.
Мавзуга оид
22:51 / 21.06.2026
Францияда жазирама иссиқ туфайли қизил даражадаги хавф эълон қилинди
08:59 / 15.06.2026
Зеленский G7 саммитида Трамп билан учрашишини маълум қилди
20:32 / 13.06.2026
Ўзбекистонликлар учун Францияда мавсумий иш таклиф этилмоқда
10:08 / 11.06.2026