Спорт | 15:30 / 21.11.2017
19226
1 дақиқада ўқилади

Кавани Неймар билан муносабатлари ҳақида очиқ гапирди

«ПСЖ» ҳужумчиси Эдинсон Кавани UOL сайтига берган интервьюсида, жамоадоши Неймар билан муносабатлари ҳақида гапириб берди.

«Яхши дўстларга эга бўлиш – табиий ҳол. Одамлар маданияти ўхшашлиги ёки шахсий ҳислатларига кўра дўстлашиб кетади. Биз Неймар билан дўст эмасмиз. Муҳими, биз бир-биримизни ҳурмат қиламиз ва бунинг учун нима қилиш лозимлигини жуда яхши тушунамиз», — деб таъкидлади Кавани.

Аввалроқ, Кавани ва Неймар пенальтини ким тепиши бўйича тортишиб қолган эди. Кейинроқ, бош мураббий Унаи Эмери уругвайлик ва бразилиялик пенальтини навбатма-навбат тепиши ҳақида қарор чиқарди.

Мавзуга оид