Ўзбекистон | 15:30 / 22.11.2017
6317
1 дақиқада ўқилади

Абдулазиз Комилов Тошкентда АҚШ Конгрессменларини қабул қилди 

Фото: ТИВ

22 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Тошкент шаҳрида бўлиб турган конгрессмен Трент Келли бошчилигидаги АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси аъзолари гуруҳи билан учрашди.

ТИВ матбуот хизмати хабарига кўра, суҳбатда парламентлараро алоқаларни ривожлантириш нуқтаи назаридан Ўзбекистон ва АҚШ муносабатларининг ҳолати ҳамда истиқболлари, икки томон кун тартибида ижобий тенденцияларни қонунчилик жиҳатидан қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди.

АҚШ томони Президент Шавкат Мирзиёевнинг Нью-Йорк шаҳрида БМТ Бош Ассанблеясининг 72-сессиясидаги ва ноябрь ойида Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган халқаро конференциядаги дастурий нутқларида ифодаланган Ўзбекистон ташқи сиёсатининг асосий истиқболли йўналишлари тўғрисида хабардор қилинган.

Учрашувда АҚШ элчиси Памела Леора Спратлен иштирок этган.

Мавзуга оид