Ўзбекистон | 11:08 / 22.11.2017
9866
1 дақиқада ўқилади
Реклама

Кореянинг Эксимбанки «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ учун кредит линияси миқдорини кўпайтирди

Фото: Ўзсаноатқурилишбанк

«Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ ва Кореянинг Эксимбанки ўртасида ҳамкорликни фаоллаштириш натижаси ўлароқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 ноябрдаги Корея Республикасига давлат ташрифи арафасида тадбиркорлик субъектларини янада қўллаб-қувватлаш мақсадида Асосий банклараро битимга кредит линияси суммаси миқдорини 10 миллиондан 30 миллион долларгача кўпайтиришни кўзда тутувчи Қўшимча келишув имзоланди.

Ушбу битим бундан кейин ҳам Корея Республикасидан замонавий технологиялар ва инновацион ечимларни жалб қилишга хизмат қилади. Кредит маблағлари Корея банки томонидан ўзбекистонлик тадбиркорларнинг узоқ муддатли кредитлаш (7 йилгача, лойиҳа қийматининг 85 фоизгача бўлган миқдорда молиялаштириш йўли билан) ва қисқа муддатли кредитлаш (2 йилгача, лойиҳа қийматининг 100 фоизгача бўлган миқдорда молиялаштириш йўли билан) бўйича талабномаларини кўриб чиқиш натижалари бўйича амалга оширилади.

Фото: Ўзсаноатқурилишбанк
Фото: Ўзсаноатқурилишбанк

«Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ
Ижро Аппарати

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид