Жамият | 10:02 / 22.11.2017
8117
1 дақиқада ўқилади
Наполеон тожини безаган олтин барг аукциондан сотилди
Император Наполеон тожи учун махсус ясалган олтин дафна барги Париждаги аукционда 625 минг евро эвазига сотилди. Бу ҳақда The Guardian хабар бермоқда.
Аввалига ушбу артефакт 100-150 минг еврога сотилиши тахмин қилинганди.
Барг 1804 йилдаги маросимдан аввал тождан олиб қўйилган, сабаби Бонапарт уни жуда оғир деб ҳисоблаган. Император заргари Мартен Гийом Бьенне у ердан олтита шундай баргни қирқиб олган ҳамда ўз қизларига берган. Сотилган барг эса Бьенне оиласида шу вақтга қадар авлоддан авлодга ўтиб келган эди.