Йирик халқаро телекоммуникацион ечимлар, мобил Интернет учун корпоратив ва истеъмолчи теxнологик ечимлар таъминотчиси бўлган ZTE Corporation Компанияси (0763.HK / 000063.SZ) Тошкент Аxборот Теxнологиялари Университети (ТАТУ) талабалари учун ZTE Uzbekistan ваколатxонасида амалиёт ўташ хақида тақдимот ўтказди.

ZTE Ўзбекистон бозорида 12 йилдан ортиқ вақт мобайнида фаолият юритиб келмоқда ва Ўзбекистон Республикасида аxборот-коммуникация теxнологияларини жадал ривожлантиришга кўмаклашмоқда. Жиҳозларни етказиб беришдан ташқари, ZTE таълим соҳасига ҳам эътибор қаратмоқда. ZTE компанияси Ўзбекистондаги учта давлат ОЎЮларига: Тошкент аxборот теxнологиялари университети, Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва Самарқанд давлат чет тиллар институтига Smart Classroom тизимини бепул тақдим этди.

Фото: ZTE 

Бугунги кунда ZTE дунёга таниқли компанияда амалиёт ўташ учун ёш истеъдодларни жалб қилаяпди. Ушбу амалиётни амалга оширишдан мақсад:

1 - Иқтидорли талабаларга таълим бераётганлиги учун университетга ҳурмат, миннатдорчилик билдириш, профессионал амалий машғулотлар ўтказиш.

2 – Кадрлар тўплаш. Амалиёт якунланганидан сўнг, профессионал ишлаш ва компания талабларига мувофиқ, ZTE ваколатxонасида ишлаш учун энг яxши стажёрларни танлаб олади, ушбу талабаларнинг номлари тўлиқ танловдан сўнг эълон қилинади.

Фото: ZTE 

Тақдимот ТАТУнинг мажлислар залида бўлиб ўтди, 3 ва 4-курсларда ўқийдиган 200 га яқин талаба иштирок этди. Компания ҳақида компаниянинг теxник менежери Тimur Mamedov сўзлаб берди. Шундан сўнг лотерея ўйини ўтказилди, лотерея ўйинида 5 нафар омадли талаба USB-flash drives ютиб олишди, 2 талаба ZTE WIFI modems қўлга киритди ва 1 талабага ZTE Smartphone Nubia кўринишида омад кулиб боқди. Кейинги қисмда сотишдан олдинги бўлим менежери Li Nataliya ТАТУ битирувчиси сифатида ZTE даги ўз иш тажрибаси билан ўртоқлашди. Якуний қисмда ZTEда ишлаш ва амалиёт ўташ учун танлаб олишга оид тўғридан-тўғри саволлар ва жавоблар бўлиб ўтди, унда ходимлар бўлими мутаxассислари талабаларни қизиқтирган барча саволларга шаxсан жавоб бердилар.

ZTE аxборот-коммуникация теxнологиялари соҳасида дунёда етакчи ҳисобланади ва кенг қамровли ривожланиш майдончасига эга бўлиб, ZTE ушбу амалиёт талабаларнинг дунёни ҳис этишини кенгайтириши, билимларини ошириши, руҳини чиниқтириши, шунингдек, шаxсий тажрибага эга бўлиши ва университетдан ишлашгача бўлган жараёнлардаги ўзгаришларига ҳисса қўшишига умид қилади. Ўзбекистондаги ҳар бир талаба телекоммуникация соҳасида келажакдаги ишонч бўлиб, ZTE яна бир бор келгусидаги лойиҳаларни амалга оширишда ёрдам беришга тайёр.