Жаҳон | 08:16 / 22.11.2017
8718
1 дақиқада ўқилади

Зимбабведа янги президент қачон пайдо бўлиши мумкинлиги айтилди

Фото: REUTERS / Philimon Bulawayo

Зимбабве собиқ вице-президенти Эммерсон Мнангагва президент лавозимини бугун, 22 ноябрь куни эгаллаши мумкин. Бу ҳақда РИА «Новости» маҳаллий ОАВга таянган ҳолда хабар бермоқда.

«Мен уйга қайтаман, мен сизлар, Зимбабве халқи билан сиёсий ва иқтисодий муаммоларни ҳал қилишни бошлашим керак. Буни интиқлик билан кутмоқдаман. Улар бизнинг севимли давлатимиз олдида турибди», - дея айтиб ўтди Мнангагва ўз интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, президент Роберт Мугабе 21 ноябрь куни лавозимидан расман кетди. Бунга қадар эса мамлакат парламенти унга импичмент эълон қилганди.

Аввалроқ Мугабеларнинг мулки мусодара этилиши мумкин экани ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга оид