Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон мева ва сабзавотлари Кореяга экспорт қилинади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жанубий Корея Президенти Мун Чжэ Иннинг таклифига биноан 22 ноябрь куни давлат ташрифи билан Корея Республикасига ташриф буюрди. Ушбу ташриф доирасида Корея Республикаси ҳамда Ўзбекистон ишбилармон доира вакиллари ўртасида бизнес-форум давом этмоқда.
Бизнес-форумда “Ўзбекозиқовқатхолдинг” ХК раҳбари Тоҳиржон Жалилов ва Корея Республикасининг CIELIE co. компанияси ўртасида дуккакли экинлар, гилос ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш ва етказиб бериш бўйича битим имзоланди.

Қиймати 22 миллион долларни ташкил этадиган ушбу келишувнинг 2 миллион доллари озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлашга сафарбар этилса, гилос ва дуккакли махсулотлар экспорти бўйича 20 миллион доллар миқдорида шартнома имзоланди.
Лойиҳани амалга ошириш муддати 2018-2019 йилларга мўлжалланган.
Мавзуга оид
23:44 / 13.06.2026
Туркияда қўлга олинган халқаро қидирувдаги икки шахс Ўзбекистонга қайтарилди
12:12 / 09.06.2026
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари қисқарди
11:00 / 08.06.2026
Исроилда хавфсизлик вазияти кескинлашиши мумкин — элчихона
09:01 / 04.06.2026