Биткоинни Илон Маск ўйлаб топганми?
SpaceX’даги собиқ амалиётчи Сахил Гуптанинг маълум қилишича, миллиардер Илон Маск Сатоши Накамото тахаллуси остида биткоинни яратган. Бу ҳақда Cryptocoinsnews хабар бермоқда.
Гупта ўз сўзлари рост эканини тасдиқлаш мақсадида айтишича, Маск биткоинни яратиш жараёнида қўлланилган C ++ дастурий тилини жуда яхши тушунади.
Бундан ташқари, Маскда «глобал муаммоларга ечим топиш бўйича қатъийлик» бор. Аниқлик киритилишича, биткоин 2008 йилги жаҳон молиявий инқирози вақтида, марказлаштирилмаган валюта сифатида яратилган.
Шунингдек, SpaceX эгаси биткоин ҳақида ҳеч нарса демайди ва криптовалюта ҳақидаги янгиликларга изоҳ беришни ёқтирмайди.
Гуптанинг билдиришича, Маскнинг биткоинни яратганидан кейин олиши мумкин бўлган маблағларга эҳтиёжи йўқ. Маск биткоиннинг бугунги курси ҳисобга олинса, уни сотишдан тахминан 8 млрд доллар олиши мумкин, бу унинг расмий капитали – 19,7 млрд доллардан икки баробарга камроқ.
Ўз навбатида агентлик бир неча аксил-далилларни келтирган. Биринчи галда, Cryptocoinsnews фикрига кўра, 2008 йил SpaceX ва Tesla учун «энг ёмонига» айланган, бу Маскка бор эътиборини лойиҳага қаратишга халақит берган бўларди.
Бундан ташқари, Маск журналистларнинг доимий кузатувида, унинг барча фаолияти назардан четда қолмайди. Ҳамда учинчидан, миллиардернинг биткоин ҳақидаги баёноти унинг курсига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Маскдан интервьюларнинг бирида криптовалюта ҳақида сўрашган. Ўшанда у биткоинни «нисбатан яхши нарса» деб ҳисоблаши, бироқ у ноқонуний транзакциялар учун ҳам воситага айланиши мумкинлигини айтганди.
Мавзуга оид
11:36
1 дона Bitcoin 1 кило олтиндан қиммат. Нархлар нега кескин ошди?
21:05 / 15.11.2024
АҚШда миллиардлаб долларлик биткоинларни ўғирлаган россиялик ҳакер қамалди
17:11 / 15.11.2024
Илон Маск Эроннинг БМТдаги элчиси билан махфий учрашув ўтказгани маълум бўлди
12:05 / 15.11.2024