Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Остона Марказий Осиё давлат раҳбарларининг учрашувини ўтказишни таклиф қилмоқда
Марказий Осиё мамлакатлари давлат раҳбарларининг норасмий маслаҳатлашувлари 2018 йил март ойида, баҳорги тенг кунлик кунида ўтказилиши мумкин эди. Қозоғистон ТИВ раҳбари Қайрат Абдраҳмонов шундай фикрни билдирмоқда, дея хабар қилган РИА Новости.
"Биз барча қўшниларимиз билан Марказий Осиё мамлакатлари давлат раҳбарларининг норасмий маслаҳатларини ўтказиш ташаббусини ҳаётга татбиқ этиш устида ишлаймиз. Ўйлаймизки, Наврўз байрами Марказий Осиё етакчиларининг узоқ йиллардан бери ўтказилмай келаётган учрашувни Элбошимиз раислигида ўтказишга асос бўла олади", — деган Абдраҳмонов халқаро парламент конференциясида.
Унинг қайд этишича, "бугун Марказий Осиёда анъанавий дўстлик ва биродарлик муносабатларининг мустаҳкамланиши кузатилмоқда".
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 10-11 ноябрь кунлари Самарқандда БМТ шафелигида «Марказий Осиё: бир ўтмиш ва бир келажак, барқарор ривожланиш ва ўзаро фаровонлик учун ҳамкорлик» номли халқаро конференция бўлиб ўтди. Унда нутқ қилган Ўзбекистон давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё мамлакатлари етакчиларининг норасмий маслаҳатлашувларини мунтазам равишда ўтказиб келиш таклифини илгари сурган эди. Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ушбу таклифни биринчи бўлиб қўллаб-қувватлаганди.
Мавзуга оид
23:04 / 13.06.2026
Самарқандда Россияда ишлашни режалаштираётган фуқаролар учун тест маркази очилади
10:50 / 12.06.2026
Самарқанднинг олис туманларига инвестициялар жалб этилади
11:30 / 11.06.2026
Афғонистон–Покистон можаросига қарамай, Кобул коридорини қуриш лойиҳаси давом этмоқда
17:46 / 10.06.2026