Спорт | 08:40 / 27.11.2017
13622
2 дақиқада ўқилади

«ПСЖ»га тенг рақиб топилмаяпти

Франция чемпионатининг 14-турида «ПСЖ» «Монако» билан ўйнади. Монакодаги «Луи II» стадионида кечган учрашув меҳмонлар жамоасининг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ўйиннинг 19-дақиқасида Юлиан Дракслер қанотдан туриб зарба берди, тўпга Эдинсон Кавани тегиниб, тўпни дарвозага киритди. Иккинчи бўлим бошида Марко Верратти рақиб жарима майдонида турган Неймарни тўп билан таъминлади ва бразилиялик футболчи «Монако» ҳимоячиси Алмами Туре томонидан қўполлик билан тўхтатилди. Неймар пенальтини аниқ амалга оширди.

Ўйиннинг 81-дақиқасида Жоау Моутиньо тўпни жарима зарбасидан ўйинга киритди ва Килиан Мбаппенинг бошига теккан тўп дарвозага бориб тушди.

Эндиликда «ПСЖ» 38 очко билан турнир жадвалида пешқадамликни давом эттирмоқда, иккинчи ўриндаги «Лион» 9 очкога ортда қолдирилган. «Монако» 29 очкоси билан учинчи ўринда жойлашган.

Франция чемпионати
14-тур
Монако – ПСЖ 1:2
 (0:1, 1:1)
Голлар: 0:1 – 19 Кавани, 0:2 – 52, пенальти Неймар, 1:2 – 81 Моутинью.
Монако – Субашич, Туре, Глик, Жемерсон, Раджи (Лопеш, 62), Фабиньо, Тилеманс (Геззаль, 67), Жорже, Моутинью, Кейта (Сидибе, 79), Фалькао.
ПСЖ –    Ареоль, Дани Алвес, Маркиньос, Тиаго Силва, Курзава (Берчиче, 69), Верратти, Рабьо, Дракслер (Пасторе, 82), Мбаппе, Кавани (Ди Мария, 82), Неймар.
Огоҳлантиришлар: Жорже (9), Курзава (25), Жемерсон (30), Неймар (45), Туре (51), Дани Алвес (90), Берчиче (90).

Мавзуга оид